Қўқон шаҳрида уяли телефон аппаратини алдов йўли билан қўлга киритган аёл қўлга тушди
Қўқон шаҳри. 10 июнь куни И.И. ИИБга мурожаат қилиб, унда 1 июнь куни номаълум шахс ишончига кириб, нарҳи 2.000.000 сўмлик “Red Mi 9” русумли уяли телефон аппаратини вақтинча фойдаланиб, сўнг қайтариб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан телефон аппаратини қўлга киритганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси
1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Н.О. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати