25 Апрел 2020 йил 522

Қўқон шаҳрида ўғирлик жиноятини содир қилган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳри. 28 февраль куни Банди эшон кўчасида яшовчи Т.Б. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, яшаш хонадони олдида қаровсиз қолдирган, нархи 1.200.000 сўмлик велосипедини номаълум шахс ўғирлаб  кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Т.А. содир этганлиги аниқланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech