Қўқон шаҳрида ўғирлик жиноятини содир қилган шахс фош бўлди
Қўқон шаҳри. 10 июль куни фуқаро Р.М. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Туркистон кўчасида жойлашган автомашина эҳтиёт қисмлари савдо мажмуасига ғайриқонуний равишда кириш эшигини бузиш йўли билан кириб, нархи 20.000.000 сўмлик 20 дона турли ҳилдаги автомашина магнитафонлари, нархи 300.000 сўмлик 1 жуфт “Рionеr” номли калонка, нархи 2.500.000 сўмлик 1 дона “Т-8” русумли автосеренаси ҳамда нархи 3.000.000 сўмлик 1 дона “Acer” русумли ноутбукни яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни вояга етмаган Б.Б содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати