14 Май 2021 йил
470
Қўқон шаҳрида ўғирлик жиноятини содир этиб, қидирувда юрган шахс қўлга олинди
13 май куни Қўқон шаҳар ИИО ФMБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИО ФMБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Х.Ж.ни Қўқон шаҳри ҳудудида қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати