Қўқон шаҳрида тилло-тақинчоқларни ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Қўқон шаҳри. 31 август куни Рисқулибек кўчасида яшовчи Р.Қ. ИИБга мурожаат қилиб, унда 30 июнь кунидан 27 август кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасида бўлган 2.300 АҚШ доллари миқдоридаги 7 дона аёллар тилло узуклари, 1 жуфт “Украинский” номли аёллар узук ва тилла балдоқларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни К.Б содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати