31 Март 2021 йил 346

Қўқон шаҳрида терговдан яширинган шахсни қўлга олишди

30 март куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисмида (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган С.О.ни Қўқон шаҳри ҳудудида қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech