2 Июл 2020 йил 408

Қўқон шаҳрида терговдан яширинган шахс ушланди

30 июнь куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ жиноят қидирув ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган И.Б.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

                          Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech