9 Июл 2020 йил
347
Қўқон шаҳрида терговдан яширинган шахс қўлга олинди
08 июль куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ жиноят қидирув бўлими ходимлари Жиноят кодексининг 228-моддаси 1-қисми ва 228-моддаси 3-қисмида (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, яширинганлиги сабабли қидирув эълон қилинган П.М.ни Қўқон шаҳри ҳудудида қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати