12 Август 2020 йил 411

Қўқон шаҳрида терговдан яширинган шахс қўлга олинди

11 август куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ жиноят қидирув ходимлари Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисмида (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган З.Э.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech