27 Август 2020 йил 368

Қўқон шаҳрида терговдан яширинган яна бир шахс қўлга тушди

25 август куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ва Қўқон шаҳар ИИО ФМБ жиноят қидирув ходимлари ҳамкорликда Жиноят кодексининг 168-моддаси 1 қисми (фирибгарлик) ва 169-моддаси 1-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятларни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган У.И.ни Қўқон шаҳри ҳудудида қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech