5 Март 2021 йил 376

Қўқон шаҳрида уяли телефон аппаратини алдов йўли билан қўлга киритган шахс аниқланди

Қўқон шаҳри. 22 февраль У.С. ИИБга мурожаат қилиб, унда 02 январь куни номаълум шахс ишончини суистеъмол қилиш орқали нархи 3.000.000 сўмлик “Samsung Galaxy A-51” русумли уяли телефон аппаратини вақтинча фойдаланиб сўнг қайтариб беришини айтиб олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан уяли телефон аппаратини қўлга киритганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни Х.Х. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.  


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

Text to speech