15 Декабр 2020 йил 432

Қўқон шаҳрида танишини алдаган шахс жавобгарликка тортилди

Қўқон шаҳри. 2020 йилнинг октябрь ойида фуқаро Р.А. таниши У.У.га автомашина олиб сотишни таклиф қилиб, ундан 12.000 АҚШ доллари олиб, ўзи 12.450 АҚШ долларини қўшиб, 24.450 АҚШ долларига “Малибу” русумли автомашинани сотиб олиб, автомашинани ўзи харидор топишини айтиб, автомашинани Т.И.га қарзини эвазига бериб юбориб, У.У.нинг жуда кўп миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

Text to speech