17 Август 2020 йил 319

Қўқон шаҳрида танишига 1.350.000 сўм эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган шахсга жиноий иш очилди

Қўқон шаҳри. 2020 йил июль ойида, фуқаро К.Р. таниши А.Ғ.нинг ишончига кириб, “B” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини 1.350.000 сўм миқдорда пуллар эвазига олиб беришни ваъда қилиб, берган ваъдасини бажармасдан, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ  ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси фуқароларни ҳушёр бўлишларини, акс ҳолда фирибгарларга алданиб қолишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради. 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech