2 Июл 2020 йил 713

Қўқон шаҳрида талончилик жиноятини содир қилган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳри. 30 июнь куни фуқаро Қ.Д. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни ўзи ишлаб келаётган Туркистон кўчасида жойлашган автомашиналарни ювиш шахобчасининг қоровулхонасига номаълум шахс кириб, бир дона нархи 2.500.000 сўмлик “Yasin” русумли телевизорини олиб чиқиб кетаётганлигини кўриб қолиб, уни йўлини тўсиб жиноий ҳаракатини тўҳтатмоқчи бўлганида, уни итариб юбориб, телевизорини ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми “б” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Д.К. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech