25 Март 2021 йил 325

Қўқон шаҳрида талончилик жиноятини содир этиб, қидирувда юрган шахс қўлга олинди

24 март куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисмида (талончилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИО ФMБ  ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.А.ни  Қўқон шаҳри ҳудудида қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech