30 Ноябр 2020 йил
372
Қўқон шаҳрида талончилик содир этган йўловчи қўлга олинди
Қўқон шаҳри. 27 ноябрь куни Т.А. фуқаро Б.Ж. бошқарувидаги “Spark” русумли автомашинасига Насимий кўчасида йўловчи сифатида чиқиб, Гузар кўчасига етиб келиб ҳайдовчи Б.Ж. автомашинаси салонида бўлган 4.500.000 сўм миқдоридаги пулларини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати