Қўқон шаҳрида талончи қамоққа олинди
Қўқон шаҳри. 14 январь куни фуқаро И.Д. Навбаҳор кўчасида жойлашган савдо комплексига келган, фуқаро А.О.нинг 100 АҚШ долларини айрибошлаш нияти борлигини билиб, ундан 100 АҚШ долларини алмаштириб бериш баҳонасида олиб, пулни қўлга киритганидан сўнг, А.О.га пул бермасдан, уни ҳайдаб юбориб, 100 АҚШ долларини очиқдан-очиқ талончилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати