12 Январ 2021 йил 399

Қўқон шаҳрида талончилик содир қилган вояга етмаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Қўқон шаҳри. 07 январь куни К.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 06 январь куни номаълум шахс Раста кўчасида вояга етмаган ўғли С.А.ни қўлида бўлган нархи 1.600.000 сўмлик “Redmi 5” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни вояга етмаган Х.И. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech