3 Декабр 2020 йил
341
Қўқон шаҳрида тадбиркорлик фаолиятини бошлашни баҳона қилиб, 13.000 АҚШ долларини қўлга киритган аёлга жиноят иши қўзғатилди
Қўқон шаҳри. 2017 йил июль ойида фуқаро А.И. исмли аёл И.О. исмли аёлнинг ишончига кириб, бирга тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланиб фойдани тенг тақсимлашини айтиб, ҳаражатлар учун 13.000 АҚШ доллари миқдорида пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сафлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати