25 Декабр 2020 йил
381
Қўқон шаҳрида тадбиркорлик билан шуғулланишни баҳона қилиб, қўшнисини 90.000 АҚШ долларини қўлга киритган шахс жавобгарликка тортилди
Қўқон шаҳри. 2019 йилнинг ноябрь ойида фуқаро Ю.Х. қўшниси Ў.Л.нинг ишончига кириб, биргаликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланиб фойдани тенг тақсимлашини айтиб, ҳаражатлар учун 90.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати