16 Ноябр 2020 йил 430

Қўқон шаҳрида “Save Аral” халқаро Экомарофон мусобақасининг ҳудудий босқичини муносиб ўтишини таъминлашда ИИО ходимлари ўз ҳиссаларини қўшдилар

Маълумки, юртимизда аҳоли саломатлиги муҳофазаси, уларнинг соғлом турмуш тарзига жалб этиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш, одамларни спорт билан мунтазам шуғулланишга ўргатиш, ҳар ким ўз саломатлиги учун ҳеч бўлмаганда кунига 5 минг қадам пиёда юриши борасида билдирган ташаббусларини юртдошларимиз зўр шижоат билан кутиб олдилар.

Қўқон шаҳрида эрта тонгдан “Save Аral” халқаро Экомарофон мусобақасининг ҳудудий босқичига старт берилди.

Марафон доирасида ИИО ходимлари томонидан Қўқон шаҳринининг Турон, Истиқлол, Озодлик хиёбони ҳамда Туркистон кўчалари орқали Ўрда хиёбонигача бўлган йўлларда ҳаракат хавфсизлиги таъминланди.

Марафон финиш чизиғига етиб келган иштирокчилар концерт дастури ҳам ташкил этилди. Ғолиблар эса ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлашимиз керакки, юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёзган Экомарафон ҳар бир юртдошимизини ўзаро ахилликда соғлом руҳ ва соғлом тан билан юксак марраларни забт этишга, тинчлик неъматининг нақадар улуғворлик касб этишини ҳис қилишга ундайди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech