Қўқон шаҳрида савдо мажмуасидан “Капалак” номли аёллар тилло узугини ўғирлаган аёл аниқланди
Қўқон шаҳри. 06 сентябрь куни Т.Қ. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 05 сентябрь куни соат 12:00 ларда номаълум шахс У. Носир кўчасида жойлашган савдо мажмуасидаги раста устида қаровсиз қолдирилган бир дона нархи 2.100.000 сўмлик “Капалак” номли аёллар тилло узугини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Э.О. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати