Қўқон шаҳрида савдо мажмуасида ўғирлик жиноятини содир қилган аёл ушланди
Қўқон шаҳри. 18 август куни фуқаро Д.Г. савдо мажмуасидаги дўконлардан бирига харидор сифатида кириб, сотувчи М.А.нинг бошқа харидорларга хизмат кўрсатиш учун чалғиганлигидан фойдаланиб, раста устида турган нархи 75.000 сўмлик бир дона аёллар ҳалатини ўғирлаб , ҳодиса жойидан яширинаётган вақтда Фарғона вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ (Қўқон шаҳар) батальони ходимлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ фуқароларимизни ҳушёр бўлишга, ўз мол-мулкини эҳтиёт қилишга чақиради.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати