29 Май 2021 йил
369
Қўқон шаҳрида савдо бозоридан жой оламан деб фирибгарга чув тушди
Қўқон шаҳри. 2020 йилнинг октябрь ойида Х.Х. таниши А.И. исмли аёлни ишончига кириб, савдо бозоридан жой олиб беришни айтиб, 4.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан киритган пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати