3 Август 2020 йил 424

Қўқон шаҳрида “Samsung Galaxy А6” русумли уяли телефон аппаратини фойдаланиш учун олиб, бошқа фуқарога сотиб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Қўқон шаҳри. 23 июль куни фуқаро С.Р. Фурқат кўчасида А.А.ни ишончига кириб, нархи 1.550.000 сўмлик “Samsung Galaxy А6” русумли уяли телефон аппаратидан вақтинча фойдаланиб туришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган телефон аппаратини бошқа шахсга сотиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

Text to speech