7 Сентябр 2020 йил 315

Қўқон шаҳрида “Red Mi 6” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Қўқон шаҳри. 04 сентябрь куни фуқаро С.Х. Навбаҳор кўчасида жойлашган савдо бозорида растаси устида қаровсиз қолдирилган Б.Э.га тегишли бўлган нархи 1.500.000 сўмлик “Red Mi 6” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Text to speech