13 Апрел 2020 йил 470

Қўқон шаҳрида психотроп моддаларини пуллаган шахс қўлга олинди.

Қўқон шаҳри. 08 апрель куни ўтказилган тезкор тадбир давомида С.О. Бурчилик кўчасида “махсус харидор”га 2 та конвалютадаги, 20 дона “Трамадол” таблеткаларини 150 000 сўмга сотган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, Ж.Ш.га нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

 Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. 

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech