Қўқон шаҳрида психотроп модда сотган шахс қўлга олинди
Қўқон шаҳри. 10 июль куни ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро О.О. А.Ҳўқандий мавзесида 10 та конвалютадаги 100 дона “Tramadol Lannacher 50mg” номли психотроп моддаларини 1.000.000 сўм эвазига сотган вақтида ушланиб, холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати