11 Декабр 2020 йил 730

Қўқон шаҳрида профилактика инспекторига 2.500.000 сўм миқдордаги пулларни пора тариқасида бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Қўқон шаҳри. Профилактика инспекторига Данғара тумани, Арзиктепа кўчасида яшовчи, фуқаро Н.М. ўзига нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) билан тўпланган ҳужжатларни судга олиб чиқмаслик ва маъмурий чора кўрмаслик эвазига дастлаб 2.500.000 сўм миқдордаги пулларни ёки “AVTECH” русумли компьютер жамланмасини пора тариқасида беришлигини таклиф қилган.

Унга инспектор томонидан ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, ҳаракатида пора бериш жинояти борлиги ва жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирилиб, жиноятдан қайтаришга ҳаракат қилинишига қарамасдан, фуқаро пора таклиф қилишда давом этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими, Қўқон шаҳар прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Н.М. профилактика инспектторининг хизмат хонасида унга “AVTECH” русумли компьютер жамланмасини пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, компьютер жамланмаси холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Қўқон шаҳар прокуратурасига юборилган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech