13 Ноябр 2020 йил 395

Қўқон шаҳрида пиротехника воситаларини ноқонуний сақлаш ҳолатларига чек қўйилди

12 ноябрь куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари ҳамда Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси ходимлари Валихон Тўра кўчасида яшовчи Ғ.И.нинг яшаш хонадонига олинган тезкор маълумот асосида холислар иштирокида кирилиб, ундан ноқонуний равишда пиротехника воситаларини ёки бошқа турдаги ноқонуний нарса ва буюмларни бор йўқлиги сўралганда, яшаш хонадони ҳовлисида турган 144 дона ҳар бирининг нархи 40.000 сўмдан бўлган “7SHOTS” (салют) номли ва 48 блок, 480 пачка, 9.800 дона ҳар бир пачкаси нархи 3.600 сўмдан бўлган “Британик” номли пиротехника воситаларини ўз ихтиёри билан ИИБ ходимларига топширди.

Шунингдек, шу куни ҳамкорликдаги ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Ғ.М. Фурқат кўчасида юрган вақтида тўхтатилиб, холислар иштирокида ёнида бўлган қора рангли сумкаси кўздан кечирилганда унинг ичидан 10 дона ҳар бирининг нархи 40.000 сўмдан бўлган “7SHOTS” (салют) номли пиротехника воситаларини борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарликт тўғрисидаги кодекснинг 185-1-моддасига (“Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи”) мувофиқ, Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш — ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 250-1-моддасига (“Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи”) мувофиқ, юқоридаги ҳаракатларни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такрор содир этиш учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилган.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech