22 Декабр 2020 йил 500

Қўқон шаҳрида пиротехника воситалари ва тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган маиший техникаларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Жорий йилнинг 22 декабрь куни Қўқон шахар ИИО ФМБ ҳамда Қўқон шаҳар ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, Данғара туманида жойлашган Қудуқ назорат ўтиш жойида, ҳаракатланиб келаётган фуқаро М.Ж. бошқарувидаги “ISUZI” русумли юк автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганда унинг юк хонасида 912 та қутида 9.120 қадоқ жами 547.200 дона пиротехника воситалари ва тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган 34 дона 32 дюмли телевизор ва 352 дона чангютгич буюмлари борлиги аниқланди.

Суриштирув давомида ушбу маҳсулотлар фуқаро А.Б.га тегишли эканлиги аниқланиб, холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарликт тўғрисидаги кодекснинг 185 прим 1-моддасига (“Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи”) мувофиқ, Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш — ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 250 прим 1-моддасига (“Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи”) мувофиқ, юқоридаги ҳаракатларни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такрор содир этиш учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech