30 Июн 2020 йил 381

Қўқон шаҳрида “оғуфуруш” қўлга олинди

Қўқон шаҳри. 23 июнь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида  Маърифий кўчасида яшовчи Т.Б. “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини 500.000 минг сўм эвазига сотган вақтида ушланиб, холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 


                                      Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech