16 Декабр 2020 йил 421

Қўқон шаҳрида “Nexia” автомашина ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди

Қўқон шаҳри. 14 декабрь куни фуқаро Ғ.С. “Nexia” русумли автомашинасини Муқумий шаҳарчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган М.Ш.ни уриб юбориши оқибатида, М.Ш тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаса, кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлиши мумкинлигини унутманг!

                  
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech