13 Июл 2021 йил 317

Қўқон шаҳрида “Nexia-3” русумли автомашина салонидан уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳри. 01 июль куни М.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 27 июнь куни номаълум шахс Байтқўрғон кўчасида жойлашган автомашиналар ювиш шаҳобчасида эшиклари қулфланмаган ҳолда қаровсиз қолдирилган “Nexia-3” русумли автомашина салонидан тоғаси Ш.З.га тегишли нарҳи 2.700.000 сўмлик “Samsung А-51” русумли уяли  телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Р.Д. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech