17 Сентябр 2020 йил 544

Қўқон шаҳрида “Nexia-2” автомашинаси ҳайдовчиси уриб юборган пиёда ҳодиса жойида вафот этди

 

Қўқон шаҳри. 16 сентябрь куни соат 02:05 ларда фуқаро М.А. бошқарувидаги “Nexia-2” русумли  автомашинасини Истиқлол кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган М.Э.ни уриб юбориши оқибатида, М.Э. тан жароҳати олиб ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

                  
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech