Қўқон шаҳрида мисдан ясалган тақинчоқни тилла деб сотган аёллар қўлга тушди
Қўқон шаҳри. 04 сентябрь куни А.Ё. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 23 август куни номаълум аёллар савдо мажмуасига кириш дарвозаси олдида ишончига кириб, мисдан тайёрланган аёллар занжирини тилладан тайёрланганлигини айтиб, алдов йўли билан 8.000.000 сўм эвазига сотиб, ҳодиса жойидан яширинганлиги билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.Н. ва Т.Ш. исмли аёллар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати