17 Апрел 2021 йил 405

Қўқон шаҳрида МЧЖ биносига ўғирликка тушган шахс қўлга олинди

Қўқон шаҳри. 29 март куни фуқаро М.Ш. ИИБга мурожаат қилиб, унда 28 март кунидан 29 март кунига ўтар кечаси номаълум шахс Фаробий кўчасида жойлашган МЧЖ биносига ғайриқонуний равишда кириб, хонадаги шкафда бўлган 10.000.000 сўм пуллари ва нархи 1.500.000 сўмлик “Hikvision” русумли видео кузатув мосламаси ва ички хотирасини яширин равишда ўғирлаб кетганини ҳақида билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.А ва А.С.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech