Қўқон шаҳрида матоларини 7.261 АҚШ долларига сотиб, пулларини ололмаган фуқаро ИИБга мурожаат қилди
Қўқон шаҳри. 17 март куни фуқаро А.А. ИИБга мурожааат қилиб, унда 2021 йилнинг январь ойида номаълум шахс ишочига кириб, сотмоқчи бўлган матоларни 7.261 АҚШ доллари эвазига сотиб олишга келишиб, пулларни бир ҳафта муддатда беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган матоларни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.М. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккаиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати