17 Декабр 2020 йил 424

Қўқон шаҳрида “Matiz” автомашинасини олиб қочган шахс вилоят ИИБ ППХва ЖТСБ ходимлари томонидан ушланди

Қўқон шаҳри. 15 декабрь куни соат 20:00 ларда фуқаро М.С. Қўқон Садоси кўчасидан А.И.га тегишли бўлган “Matiz” русумли автомашинасига йўловчи сифатида чиқиб, автомашинада соат 23:15 ларга қадар автомашинада юриб сўнг Боғистон кўчасига етиб келиб, ҳайдовчи А.И.дан автомашинани бошқариш учун топширишини очиқдан-очиқ талаб қилиб, автомашинани тортиб олган ва ҳодиса жойидан олиб қочиб яширинган.

Олиб борилган тадбир давомида вилоят ИИБ ППХваЖТСБ 2-батальон 3-отряд ходимлари томонидан “Matiz” русумли автомашина А.Навоий мавзесида тўхтатилиб, М.С. ҳодиса жойида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФMБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми  «г» банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech