Қўқон шаҳрида “Matiz” автомашинаси вояга етмаган пиёдани уриб юборди
Қўқон шаҳри. 16 август куни фуқаро Ю.У. бошқарувидаги “Matiz” русумли автомашинасини А.Навоий кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган М.О.ни уриб юбориши оқибатида М.О. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл қоидаси - умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Ўр.