1 Август 2020 йил 1019

Қўқон шаҳрида “Matiz” автомашинасига йўловчи сифатида чиққан шахс талончилик содир қилди

Қўқон шаҳри. 29 июль куни фуқаро С.Р. С.Л.нинг “Matiz” русумли автомашанасини тўхтатиб, Боғибўстон кўчасига олиб бориб қўйишини айтиб, йўловчи сифатида ўтиради. Боғибўстон кўчасига етиб келганида автомашинадан тушаётиб, С.Л.нинг қўлида бўлган нархи 1.100.000 сўмлик “Мi Note-5” русумли телефон аппаратини очиқдан-очиқ тортиб олиб, кетиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech