Қўқон шаҳрида “Matiz” автомашинадан ҳайдовчининг уяли телефон аппаратини ўғирлаган йўловчи аниқланди
Қўқон шаҳри. 2020 йилнинг 01 январь куни фуқаро А.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг 31 декабрь куни номаълум шахс Чорчинор кўчасида такси хизматини кўрсатаётган А.А.ни бошқарувидаги “Matiz” русумли автомашинасига йўловчи сифатида чиқиб, автомашина салонида бўлган нархи 700.000 сўмлик “Samsung J3” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни фуқаро У.Б содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати