Қўқон шаҳрида “Lassetti” автомашинасининг салонидан 1 килограмм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси топилди
Қўқон шаҳри. 15 март куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Учкўприк тумани Туркистон кўчасида тўхтаб турган Д.С. бошқарувидаги “Lassetti” русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ҳайдовчи ўриндиғи ёнидаги ўриндиқ остидаги қутида 1 килограмм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Д.С.га нисбатан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, пороцессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати