22 Август 2020 йил 392

Қўқон шаҳрида “Labo” русумли автомашина салонидан телефон аппаратини ўғирлаган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳри. 15 август куни фуқаро А.Б. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни  номаълум шахс Нажжот кўчаси олдида дераза ойнаси очиқ ҳолатда қаровсиз қолдирилган “Labo” русумли автомашина салонида бўлган нархи 1.000.000 сўмлик “Red Mi-5” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми  билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Б.А. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.  


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech