Қўқон шаҳрида киссавурликка қўл урган аёл қамоққа олинди
Қўқон шаҳри. 20 февраль куни Х.Х исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 19 февраль куни номаълум шахс Фаробий кўчасида жойлашган савдо комплексига харид қилиш учун келганида эгнидаги курткаси чўнтагидан нархи 1.200.000 сўмлик “Red Mi7” русумли уяли телефон аппаратини киссавурлик йўли билан ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФMБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни У.С. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Мол-мулкингизни ўғирлатгандан кейин аттанг қилмаслик учун уни эҳтиёт қилинг! Бепарволик шу каби жиноятларнинг содир бўлишигага замин яратиши мумкин. Ҳушёр бўлинг ва хотиржам яшанг!
Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати