Қўқон шаҳрида киссавур қўлга тушди
Қўқон шаҳри. 13 ноябрь куни куни соат 19:20 ларда Т.Х. Навбахор кўчасида жойлашган савдо комплексига харид учун келган И.Ш. исмли аёлни қўлидаги сумкасидан 700.000 сўм пуллари бўлган катмонини киссавурлик йўли билан яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлган вақтида Қўқон шахар ИИО ФМБ ЖҚБ ва Фарғона вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХ батальони ходимлари томонидан ходиса жойида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шахар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 25,169-моддаси 2-қисми “а” банди (киссавурлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати