1 Декабр 2020 йил 377

Қўқон шаҳрида “киссавур” қўлга олинди

Қўқон шаҳри. 17 ноябрь куни М.М. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Қўқон шаҳар, Лойиҳавий кўчасида жойлашган савдо комплексига харид қилиш учун келган вақтида аёл эгнидаги курткаси ўнг чўнтагида бўлган нархи 1.500.000 сўмлик “Samsung А10” русумли телефон аппаратини киссавурлик йўли билан яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИO ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни А.О. содир этганлиги аниқланиб, суд томонидан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech