29 Январ 2021 йил 397

Қўқон шаҳрида киссавур ИИО ФМБ ходимлари томонидан ушланди

Қўқон шаҳри. 27 январь куни фуқаро М.У. ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Лойихавий кўчасида жойлашган савдо мажмуасига харид учун келган А.А. исмли аёлнинг ёнида бўлган сумкаси ичидан 100.000 сўм пулларини киссавурлик йўли билан яширин равишда талон-торож қилаётган вақтида шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан ушлаб олинганлиги сабабли гумонланувчи ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда жиноий ҳаракатини охирига етказа олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 25,169-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech