15 Апрел 2021 йил 365

Қўқон шаҳрида киссавур аёл фош бўлди

Қўқон шаҳри. 17 март куни Ш.Л. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда  16 март куни номаълум шахс Фаробий кўчасида жойлашган савдо комплексига харид учун келган вақтда эгнидаги кийимни чўнтагидан нархи 2.500.000 сўмлик “Red-Мi N-8” русумли уяли телефон аппаратини киссавурлик йўли билан ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФMБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «а» банди (киссавурлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.М. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech