12 Октябр 2020 йил 711

Қўқон шаҳрида “Кама” номли велосипедни ўғирлаган фуқаро аниқланди

Қўқон шаҳри. 02 октябрь куни Муштарий кўчасида яшовчи Н.Д. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг 15 июнь куни номаълум шахс Муштарий кўчасида жойлашган кўп қаватли уй олдида қаровсиз қолдирилган нархи 2.000.000 сўмлик “Кама” номли велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетилганини билдирган.


Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.Р. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech